Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.10.2021


Toyota қуёш панелларидан фойдаланишни бошлайди

Toyota Motor корпорацияси ҳамда Япония илғор саноат илми ва технологиялари миллий институти автотранспорт воситалари учун қуёш панеллари ишлаб чиқишга киришди.

Бош вазифа - энергия ҳосил қилиш самарадорлигини ошириш ҳамда панеллар ва унга асосланган тизим таннархини тушириш, дея маълум қилади Toyota.

Корпорация ўз олдига 2030 йилга бориб электромобиллари, гибрид ва водородли машиналари сотувини йилига саккиз миллион донага етказиш мақсадини қўйган.

Япония ҳукумати ўтган йили октябрда мамлакатда саноат ва автомобиль углекислота чиқиндилари ташланиши 2050 йилга келиб нолга тенглашишини эълон қилганди. Шунга мувофиқ, 2030 йилгача ҳавога заҳарли газлар чиқарилиши 2013 йилги кўрсаткичга нисбатан 46 фоизга қисқартирилади.

Маълумот учун, 2020 молия йилида (2021 йилнинг 31 мартида тугаган) Toyota сотуви дунё бўйича 4 фоизга қисқариб, 9,09 миллионта автомобилни, ишлаб чиқариш эса 6,4 фоизга камайиб, 8,18 миллионта машинани ташкил этган. 

Report typo