Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

07.08.2018


ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Енгил саноат соҳасини ҳам шулар сирасига киритиш мумкин. Хом ашё, яъни толани қайта ишлашни ташкил этишдан кўра, бироз осонроқ тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтириш имконияти юқори баҳоланади. Ҳозирги вақтда хусусий тадбиркорлик вакиллари шу йўналишга фаол сармоя йўналтиришдан манфаадорлик сезаётгани сабаби ҳам шундан.

Фаолиятини яқинда бошлаган якка тартибдаги тадбиркор Ўлмас Тиркашев ҳам бизнеснинг шу турини танлаб хато қилмади. Ҳажман кичик бўлса-да, ҳудудда янги тикувчилик цехини ишга туширди. Цех 6 та замонавий тикув дастгоҳи билан жиҳозланди. Бир қанча хотин-қизлар ишга жалб қилинди. Натижада қисқа даврда ишбилармон томонидан ички бозорда харидоргир саналган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

- Бунинг учун тижорат банкидан 8,5 миллион сўм микромолиявий кўмак олдик, 15 миллион сўм миқдорида ўз маблағимизни ҳам сарфладик, - дейди тадбиркор. – Турдош ишлаб чиқарувчилар камлиги, маҳсулотга эса талаб юқорилиги бизга устунлик тақдим этмоқда. Айни пайтда 3 турдаги трикотаж кийимлар тикиш йўлга қўйилди. Футболка, шорт, майка сингари маҳсулотларни шулар қаторида санаш мумкин. Бир ойда 20 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эгамиз. Товарларимизни ички бозорга етказиб бераяпмиз. Спорт либослари тайёрлашни ўзлаштириш устида ҳам жиддий иш олиб бораяпмиз.

Ишбилармоннинг айтишича, у бизнесдаги бу муваффақиятлар билан кифояланиб қолмоқчи эмас. Бозорни, бугунги кун талабини ўрганиб, харидорларга янги турдаги тикувчилик маҳсулотлари таклиф этиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган. Истиқболда қўшимча равишда ёқали оқ кўйлак, свитер ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот ранг-баранглигини таъминлаш режалаштирилган. Албатта, бу каби ташаббуслар туман саноат салоҳияти янада яхшиланиши, унда хусусий сектор иштироки фаоллашишига кенг туртки беради. 

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Report typo