Буюк Британияда қиз онасининг ҳомиладорлик даврини назорат қилиб борган шифокордан кўп миллионлик товон пули ундирмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph манбаси ёзган.
Скегнесс шаҳарчасилик Эви Тумбс оёқлар шоллиги ва пешоб тута олмасликка олиб келиши мумкин бўлган туғма умуртқа ёрилиши ривожланиши нуқсони билан дунёга келган.
Қизнинг даъвосига кўра, шифокор онасига ҳомиладорлик давридан аввал ва унинг биринчи чорагида фолий кислотаси қабул қилишни буюрмаган ҳамда аёлни туғилажак бола соғлиғидаги эҳтимолий муаммолардан огоҳлантирмаган. Акс ҳолда онаси ҳомиладорликни эрта тўхтатиш имкониятига эга бўларди.
Жабрланувчи ўзининг туғилишини шифокор масъулиятсизлиги боис йўл қўйилган хато деб ҳисоблайди.
Бу ҳолат шифокорларни мижозларига улар ҳомиладор бўлишидан аввалги маслаҳатлашувга келган вақтида бепарво муносабат қилгани учун жавобгарликка тортиш имконини берадиган суд амалиёти намунасини яратди.