Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўзи иштирокидаги брифингда ўтган йили мамлакат туризмдан рекорд миқдорда, яъни 46 миллиард доллар даромад кўрганини маълум қилди. Унинг чиқиши мансабдорнинг Twitter саҳифаси орқали трансляция қилинган.
"2022 йилда туризм ортидан келадиган даромад 46 миллиард доллардан ошиб, рекорд даража қайд этди. Бу кўрсаткич билан Туркия дунёда пандемиядан кейинги энг яхшиси бўлди", деган у.
Вазир 2023 йилда мамлакат 56 миллиард долларлик янги рекорд ўрнатишга қодирлигини айтган. Шу билан бирга Туркия 2028 йилга келиб туризмдан ҳар йили камида 100 миллиард доллар даромад олишига ишонади. Унинг фикрича, ҳар йили мамлакатга 90 миллион нафар сайёҳ келади.