Имконият ва истиқбол
Бугунги кунда Ғузорда импорт маҳсулотларини камайтириш, ишлаб чиқиришни кўпайтириш ва экспортни ривожлантириш мақсадида қатор лойиҳаларга қўл урилмоқда. Туман ҳокимининг Туркия давлатидан келган инвестор Алтан Сазер билан учрашувида ҳам айни масала диққат марказида бўлди.
Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, туркиялик инвестор Ғузор туманига 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, мебель ва катта миқдорни ўлчовчи электрон тарозилар ишлаб чиқариш заводини қуриш таклифини билдирган.
Бунинг учун инвесторга фойдаланилмасдан бўш турган бино ажратиб берилишига келишиб олинди. Шундан сўнг тадбиркор ана шундай объектлар билан танишиб чиқди.
Қайд этиш лозим, вилоятимизга инвестиция киритиш истагида дунёнинг турли нуқталаридан ишбилармонлар ташриф буюрмоқда. Бироқ негадир бу учрашувлар якуни кўпинча амалга кўчмай қоғозда қолиб кетмоқда. Умид қиламизки, Ғузордаги лойиҳа кутилган натижани беради.
Н.ХЎЖАЕВ