Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Туркиянинг Эгей университети билан ҚМИИда қўшма факультет очиш бўйича меморандум имзоланди

23.03.2023


Туркиянинг Эгей университети билан ҚМИИда қўшма факультет очиш бўйича меморандум имзоланди

Қашқадарё ва дунё

Вилоятимиз делегациясининг 20-23 март кунлари Туркияга қилган ташрифи чоғида Қарши шаҳрида Эгей университети билан ҳамкорликда янги факультет ташкил этиш ва мазкур ҳудуднинг тўқимачилик саноати ютуқлари билан танишиш юзасидан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Шу ўринда эслатиш жоизки, жорий йил февраль ойи бошида Туркия Республикасининг Измир шаҳрида жойлашган Эгей университети билан ҳамкорликда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида текстиль муҳандислиги факультетини очиш юзасидан онлайн-учрашув ташкил этилганди. Ўшанда мазкур масала бўйича вилоятимиз делегациясининг Туркияга ташриф буюриши ва дастлабки амалий ишларни бошлаши ҳақида келишиб олинганди.

Келишувга мувофиқ амалга оширилган ташриф доирасида 22 март куни Қашқадарё делегацияси раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Олимжон Мовланов ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти проректори Сухраб Маматов ҳамда Эгей университети проректорлари Бону Южел ва Меҳмет Арслон томонидан Қарши шаҳрида қўшма текстиль муҳандислиги факультетини очиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, университетнинг қишлоқ хўжалиги факультети раҳбарияти билан ҳам келгусида қўшма факультет очиш, ҳамкорликда тадқиқотлар амалга ошириш ва талабалар алмашинуви бўйича келишувга эришилди.

Айни пайтда, делегациямиз вакиллари Измир вилоятининг божхона бош бошқармаси тўқимачилик лабораторияси фаолияти билан ҳам батафсил танишиб, ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Report typo