Ўзининг газ захираси бўйича дунёда тўртинчи ўринда турадиган Туркманистон ушбу табиий ресурсни Европага етказиб бериш борасидаги режалаштириш ишларида бошқа экспортёр давлатларга ютқазаяпти, деб ёзади Bloomberg.
Бу Транскаспий газ қувури қурилишини молиялаштиришдаги қийинчиликлар туфайли ҳам юз бермоқда.
Экспертларнинг фикрича, Туркманистон етказиб беришни ташкил қилиш учун Европа мамлакатлари билан коммуникация каналларини йўлга қўйиши керак.
"Шу билан бирга, Транскаспий газ қувурини қуришга йиллар керак бўлиши мумкин. Ҳажман кичикроқ лойиҳа эса Европага газ экспортини бир неча ой ўтиб бошлаш имконини беради. Айни вақтда Туркманистон гази режадаги анча арзон ва тезкор етказиб бериш вариантини алмаштириши ҳам мумкин", дейилади мақолада.
Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат туркман газини Евроиттифоққа етказиб беришни амалга ошириш режалаштирилган Каспий денгизи остидан ўтувчи Транскаспий газ қувури қурилишига тўсиқ бўладиган ҳеч қандай омилларни кўрмаётганини маълум қилган.
Ушбу лойиҳа Туркманистон ва Қозоғистон табиий газини Озарбайжон ва Грузия орқали Туркияга, ундан кейин Европа Иттифоқига аъзо давлатларга етказишни кўзда тутади.