Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

10.03.2021


Туя новдаси гулдаста умрини узайтиришда қўл келади

Гулдастани қандай қилиб узоқ вақт давомида янги узилгандек сақлаш мумкин? Бу савол 8 мартда байрам нишонлаган барча хотин-қизларни ўйлантириши бор гап.

Мутахассислар маслаҳатларига кўра, табиий гуллардан тайёрланган гулдаста таркиби унинг сўлмай сақланишида муҳим роль ўйнайди. Яъни, наргис ва лилия, чиннигул ва атиргул, марваридгул ва лола бир вазада узоқ яшамайди. Айниқса, кўп гул турлари қизил атиргул, марваридгул ва альп атиргуллари билан қўшни яшашга чидамсиз бўлади. Туя новдаси эса исталган гулдаста умрини узайтиришда қўл келади. Шунинг учун уни вазада сақланаётган гуллар ичига атайдан қўшиб қўйиш мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, гулдаста гулларини сақлаш учун вазага солишдан олдин уларга тўғри ишлов бериш керак. Хусусан, сувда чириш жараёни юзага келишининг олдини олиш учун пастки баргларни, гарчи улар барқ уриб турган бўлса ҳам, олиб ташлаш керак. Поясини эса кесиш зарур.

Юмшоқ пояли гуллар новдасини қиялама қилиб, қанча қалин бўлса, шунча узунроқ кесган афзал. Агар қаттиқ пояли бўлса, уни синдириб олиш мумкин. Кейин эса пичоқ ёрдамида тилиб қўйилади.

Report typo