Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

01.12.2022


Уч ёшли бола ўз қилмишлари учун товон тўлади

Хитойда ота уч ёшли ўғлини қўшниларнинг автомобилларига етказган зарари учун товон тўлашга мажбур қилди, деб ёзади Asia One манбаси. Унинг фикрича, бола айнан шу тарзда ўзининг қилмишларига жавоб беришни ўрганади.

Эркакнинг ўғли уйи яқинида қолдирилган икки машина атрофида югуриб юриб, уларни ўйинчоқ тўппончаси билан тирнаган. Автомобиллар эгалари бола ўзларининг мулкига зарар етказганини пайқаб, бу ҳақда унинг ота-онасига айтишган. Бунга жавобан ота ўғлининг қилмиши юзасидан зарур чоралар кўришга ваъда берган.

"Умид қиламанки, у ўз хатоси учун тўлаш кераклигини тушунади", деган у.

Эркак автомобилларга етказилган зарар учун ўғлини ўзининг ғаладони (танга ташлаб, пул йиғиладиган тирқишли қутича)дан товон пули тўлашга мажбур қилган. Бола 300 доллар беришига тўғри келган, отанинг фикрича, бу унга яхши сабоқ бўлади.

Хитойликнинг бу қарорини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маъқуллаган: "Ота-оналар учун жуда яхши услуб", деган изоҳлар ёзган улар.

Report typo