Унда 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси аъзолари ва экспертлари, вилоят адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси ходимлари, тумандаги участка сайлов комиссиялари аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинар-тренингда миллий сайлов қонунчилиги ва мазкур жараёндаги муҳим вазифалар хусусида батафсил маълумот берилди.
Худди шундай тадбир Нишон туманидаги 513-сайлов участкасида ҳам ташкил этилди. Тадбир доирасида экспертлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари участка сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишишди.
Ж.БОЙМУРОДОВ