Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.09.2023


"Уддабурон" аёл уйда ўтириб, ўндан ортиқ компанияда "ишлади"

Хитойлик аёл биратўла 16 та компанияга ишга жойлашиб, ҳеч қандай вазифа бажармасдан маош олиб турган, деб ёзади Oddity Central манбаси. Энди унга фирибгарлик учун қамоқ жазоси хавф солмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, Гуань Юэ ва унинг ушбу фирибгарлик иши бўйича яна бир гумонланувчи ҳисобланган эри жуда синчковлик билан иш берувчиларнинг ҳисобини юритган, аёлнинг ҳар бир компаниядаги аниқ ролини шакллантириб, "иш"нинг бошланиш саналарини қайд этишган.

Бундан ташқари, Гуань Юэ  доимий равишда янги компанияларга ўз резюмесини жўнатиб турган ва ҳозирги раҳбарларига мижозлар билан учрашаётганининг исботи сифатида кўрсатиш учун суҳбатларга борган. Аёл пухта ташкил этилган фирибгарлик схемаси ортидан икки йилда Шанхайдан қимматбаҳо хонадон сотиб олишга муваффақ бўлган.

Гуань Юэнинг ёлғонлари ҳақида раҳбарларидан бири унинг бир вақтда бошқа компанияда ҳам ишлашини тасодифан билиб қолганидан сўнг маълум бўлган. Кичик суриштирув ўтказгач, бошлиқ бу ҳақда полицияга хабар берган.

Аёлни янги иш учун навбатдаги суҳбатга борганида қўлга олишган.  Энди у ва фирибгарлик иши бўйича бошқа гумонланувчилар судловга тортилади.

Report typo