Корхоналарга углерод гази чиқиндилари учун солиқ солиш глобал ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробарга ошириш ва шу билан бирга атроф-муҳит ифлосланиши суръатини секинлаштиришга хизмат қилиши мумкин. Буни Cell Reports Sustainability журналида чоп этилган тадқиқот натижалари кўрсатган.
Таҳлилдан маълум бўлишича, дунёнинг барча аҳолисини таянч даромад билан таъминлаш глобал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини 163 триллион долларга ошириши мумкин ва бу жорий ЯИМнинг тахминан 130 фоизини ташкил қилади. Олимлар фикрига кўра, ялпи ички маҳсулотдаги ўсиш истеъмол ортишига олиб келади. Ҳисоб-китоблар пировард натижада таянч даромаддан келадиган иқтисодий самара унга сарфланган маблағдан анчагина кўпроқ бўлишини кўрсатган.
Дунё аҳолиси (7,7 миллиард киши) таянч даромади учун 41 триллион доллар кетади. Муқобил вариант - кам ривожланган мамлакатларда қашшоқлик чегарасидан паст ҳаёт кечирувчи 9,9 миллион киши учун таянч даромад жорий этиш. Бунинг учун йилига 2,3 триллион доллар етарли бўлади. Ушбу суммани углерод гази чиқиндилари учун солиқ солиш орқали шакллантириш мумкин.
Реал ҳаётий мисоллар таянч даромад дастурлари афзалликларини кўрсатган. Масалан, таянч даромад олувчи Индонезия қишлоқларида ўрмонларни кесиш суръати сезиларли даражада пасайган.