Ҳар куни ухлашдан олдин аччиқ ёки ачитилган чой (комбуча) ичиш одати ичаклар фаолиятини яхшилайди, бу эса тунги уйқу сифатига ижобий таъсир қилади, дея фикр билдирган врач Ева Калиник Daily Express манбасига берган изоҳида.
"Бошқа ферментланган маҳсулотлар каби комбуча ҳам ўзида ичаклар фаолияти учун фойдали бўлган бактерияларни сақлайди. Уни айтилган вақтда меъёрида ичиш уйқу ва уйғонишни бошқарувчи мия ва нейротрансмиттерларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, деб тушунтирган мутахассис.
Аниқлик киритилишича, комбуча бактериялар ва хамиртурушнинг симбиотик (бир-биридан мустақил, аммо бир-бирига керак бўлган) маданиятидан фойдаланган ҳолда чойни ферментлаш йўли билан тайёрланади. Натижада ичаклар соғломлигини мустаҳкамлашга ёрдам берувчи пробиотик (тирик функционал ва зарарсиз микроорганизмлар) ҳосил бўлади.
Бироқ, врачнинг сўзларига кўра, бу ичимликнинг ўзигина яхши уйқуни таъминлаш учун етарли эмас. Кечки вақтда электрон экранларга тикилиш ва кофеинли маҳсулот истеъмолидан қочиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш ва кундузи имкон борича чарақлаган қуёш нуридан тўйиниш, ётишдан олдин ванна ёки душ қабул қилиш керак.