Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.05.2024


Уй-жой бозорини "совутувчи" чоралар юмшатилди

Хитойнинг Чэнду шаҳрида кўчмас мулк бозоридаги талабни кучайтириш ва иқтисодий ўсишни тезлаштириш илинжида уй-жой сотиб олиш бўйича аввал киритилган чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берган.

Синчуань провинцияси маркази "совутувчи" чораларни юмшатган бошқа ўнлаб Хитой шаҳарларига қўшилди, дея қайд этган агентлик. 

Уй-жой хўжалиги идоралари баёнотига кўра, энди Чэндуда харидорларнинг кўчмас мулкка эга бўлиш мезонларига мувофиқлиги текширилмайди. 20 миллиондан ортиқ аҳолиси бор шаҳар ҳокимияти уй-жой бозорида фаолият кўрсатаётган барча турдаги компанияларни молиялаштиришдаги оқилона талабларни қондиришга ваъда берган.

Хитойда тўрт йил аввал сусайиб қолган кўчмас мулк бозори иқтисодий ўсишни тўхтатиб, истеъмолчилар ишончини сўндирган. Ана шунга жавобан, аввалроқ Нанкин, Хэфэй, Сучжоу каби йигирмадан ортиқ шаҳарларда ҳам талабни жонлантириш учун уй-жой сотиб олишдаги турли чекловлар бекор қилинган. Уларда энди кўчмас мулк харидорлари сотиб олиши мумкин бўлган объектлар сонида чеклов йўқ. 

Манба маълумотларига кўра, Хитойда мартда уй-жойлар сотуви олдинги ойга нисбатан кескин тушиб кетиб, уч йиллик пасайишни давом эттирган.

Report typo