Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 ноябрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


Уйдаги гап кўчага чиқди – келинга ҳимоя ордери берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қайнонам кун бермайди, қайнотам ичиб келиб калтаклайди” сарлавҳали мурожаат вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.

Қайд этилишича, Косон туманидаги Қўнғиртоғ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари билан биргаликда мурожаат йўллаган фуқаро З.З.нинг яшаш хонадонига борилган.

У турмуш ўртоғи У.Ғ., қайнонаси С.О. билан яхши муносабатда эканлиги, қайнотаси У.А. спиртли ичимликка ружу қўйгани, профилактика инспектори томонидан 2020 йил 8 сентябрь куни вилоят наркология диспансерига бир ойлик муддатга даволаниш учун ётқизилгани, бундан олдин ҳам бир неча маротаба даволаниб чиққани, қайнотаси томонидан калтакланганини маълум қилган.

Аниқланишича, маҳалла томонидан ушбу оила “темир дафтар”га рўйхатга олинган, пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келинган. Яшаш жойи 4-сектор раҳбарига бириктирилган бўлиб, улар томонидан 1 миллион сўм ҳамда 16 ёшга тўлмаган фарзанди учун  500 минг сўм миқдорида пул маблағлари берилган.

2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан З.З.га ҳудуд профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери берилди.

Report typo