Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.10.2023


Уйини тозалаш чоғида эски чек дафтарчасини топиб олган ўғил миллионерга айланди

Чилилик эркак уйини тозалаш чоғида отасининг эски чек дафтарчасини топиб олди ва миллионерга айланди, деб ёзади NDTV манбаси.

Эксекиэл Инохосанинг айтишича, у отасига тегишли буюмларни  йиғиштираётиб, 60 йил аввалги банк чек дафтарчасини топиб олган. Унда ёзилган маълумотларга кўра, оила бошлиғи қарийб 140 минг песо маблағ жамғаришни уддалаган. Бу сумма айни пайтда қадрсизланишларни ҳисобга олган ҳолда 1,4 миллион долларга тўғри келади. Қизиғи, оиладан ҳеч ким шу пайтгача ушбу жамғарма ҳақида билмаган.

Бахтга қарши, Эксекиэл Инохосанинг отаси мижоз бўлган банк аллақачонлар ёпилиб кетган, бироқ у топиб олган чек дафтарчасида "давлат кафолати" деган муҳим ёзув бор экан. Бу агар банк пулларни тўлай олмаса, давлат омонатчи олдидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олишини англатади.

Бироқ амалдаги ҳукумат ушбу мажбуриятни бажаришдан бош тортгач, Эксекиэл Инохоса судга мурожаат қилиб, тегишли тўловни қўлга киритишга қарор қилган.

Бир неча суд инстанцияларида унинг фойдасига қарор чиқарилган, аммо жавобгар уларнинг ҳар бирига апелляция берган. Ниҳоят, Чили олий суди ҳам Эксекиэл Инохоса ўзига тегишли 1,4 миллион долларни, шунингдек, унга 60 йил давомида ҳисобланган устама фоизларини олиши керак, деган қарорга келган.

Report typo