Хитой жорий йил октябрда Қуёшда содир бўладиган жараёнларни ўрганиш учун махсус ишлаб чиқилган ўзининг биринчи космик қурилмасини коинотга учиради, дея маълум қилган мамлакат фанлар академияси қошидаги Цзицзиньшань обсерваторияси.
888 килолик илғор космик қуёш обсерваторияси (ASO-S)нинг учирилиши Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида жойлашган Цзюцюань космодромидан амалга оширилади, аниқ старт санаси ҳозирча номаълум.
Мақсади Қуёшда магнит майдони шаклланиши ва ўзаро боғлиқлик, чақнашлар ва тож отилиш массасини ўрганиш бўлган обсерватория Ер юзасидан 720 километр баландликда қуёш-синхрон орбитасида ишлайди, лойиҳавий хизмат муддати тўрт йил.
Режага кўра, ASO-S учирилганидан сўнг Қуёш фаоллигининг 25-циклидаги "қуёш бўрони"ни батафсил қайд этиш мумкин бўлади. Қурилма кунига 500 гигабайт ҳажмдаги маълумотлар тайёрлаш имконига эга. У тўплаган барча илмий маълумотлар ва таҳлил учун дастурий таъминот очиқ ва дунёдаги барча изланувчилар фойдалана оладиган бўлади.
Қайд этилишича, обсерватория ёрдамида тўплаш мумкин илмий маълумотлар туфайли олимлар келгусида Қуёшдаги чақнашлар ва уларнинг одамларга таъсирини ўз вақтида прогноз қилиш имконига эга бўлишади.