Санъат ишқибозлари доирасида таниқли россиялик блогер Анастасия Сосновская ўзининг Instagram саҳифасида оиласида бўлган қўрқинчли фожиа ҳақида ёзди. Ўшанда унинг ўғли вафот этганди.
Анастасиянинг баён қилишича, ўғли ваннадан ўлик ҳолда топилган. Бироқ, фожиа сабаби экспертиза текширувидан сўнг аниқланган, кўринишидан ҳамма айб смартфонда. Тиббиёт ходимларининг хулосасига кўра, бола электр токи уришидан ҳалок бўлган. Яъни, қувват олиш учун манбага улаб қўйилган телефон сувга тушиб кетган.
Аёлнинг ҳикоя қилишича, манбага уланган эски смартфон ванна қабул қилаётган ўғлининг қорнига тушган. Бола шу заҳотиёқ уни полга улоқтиришнинг уддасидан чиққан, бироқ энди кеч эди. Болани жонлантириш учун қилинган 40 дақиқалик уриниш фойда бермади.
"Мен шундай ҳолларда ўлим юз бериши мумкинлигини ҳар бир одам билишини истардим. Шунинг учун болаларга ва ўзимизга ҳам телефонни ваннага олиб киришни тақиқлайлик", деб ёзади аёл ўзининг саҳифасида.