Таъкидланганидек, янги фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши этиб белгиланди.
- Жорий йилнинг 9 ойида вилоят ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қиймати 994 миллион 568 минг АҚШ долларилик 100 дан ортиқ экспорт шартномалари рўйхатга олинган, - дейди вилоят божхона бошқармаси валюта назорати гуруҳи катта инспектори Шахбоз Ҳамраев. - Эндиликда, фармоннинг 3-бандига асосан, 2017 йил 1 январдан бошлаб бу тартиб бекор қилинади. Яъни тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилинади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларни экспорт қилиш бўйича контрактлар бундан мустасно. Бу эса тадбиркорларнинг вақтини ҳамда келиб-кетиш учун йўлга сарфлайдиган харажатларини тежайди.
Тадбирда мутахассислар томонидан фармон мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди, тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Н.ХЎЖАЕВ