Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театрида механизаторлар ва жойларда фаолият кўрсатаётган сув хўжалиги ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилиб, улар қизғин муборакбод этилгани замирида ҳам меҳнатни улуғлаш мақсади мужассам.
Байрамни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев кириш сўзи билан очиб, ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтган йилларда амалга оширилган ишлар самараси ҳамда жорий йилда бажарилиши зарур бўлган вазифалар хусусида тўхталди.
- Дала меҳнати машаққатларига ҳар ким ҳам бардош беролмайди. Бу механизатор ва сувчиларнинг қандай залворли вазифани адо этаётганини кўрсатиб турибди. Шу сабабли уларни қанча мақтасак, эъзозласак, арзийди, - деди вилоят ҳокими.
Тадбирда жорий йилда олдимизда турган вазифалар соҳа ходимлари зиммасига катта масъулият юклаши, мазкур тадбирлар қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш гарови экани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир мобайнида соҳада ўрнак ва илғорлик кўрсатаётган бир гуруҳ механизатор ва сувчилар тақдирланди.
Тадбир давомида йиғилганлар эътиборига вилоятимиз санъат вакиллари томонидан тайёрланган концерт дастури ҳавола этилди. Шундан сўнг соҳа вакиллари қизғин суҳбатни Қарши шаҳридаги ресторанлардан бирида ёзилган дастурхон атрофида бир пиёла чой устида давом эттиришди.
М.ШУҲРАТОВ
* * *
Суратда: тадбирдан лавҳа.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.