Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Умрининг сўнгги 12 йилини таъқиб ва қамоқда ўтказган журналист озодликка чиқди

27.06.2024


Умрининг сўнгги 12 йилини таъқиб ва қамоқда ўтказган журналист озодликка чиқди

WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Буюк Британия қамоқхонасидан озод этилди. Шу манба маълумотларига кўра, журналист Лондондаги қаттиқ тартибли Белмарш жазони ижро этиш муассасасидан 24 июнь куни эрталаб қўйиб юборилган. Аниқлик киритилишича, у ушбу қамоқхонада 1 минг 901 кунни ўтказди.

"Лондон олий суди уни гаров эвазига озод қилди ва Станстед аэропортидан самолётга чиқиб, она ватани Австралияга учиб кетишига ижозат берди", дейилади хабарда.

WikiLeaks асосчиси турли давлатлар, жумладан, АҚШ ҳукуматининг номаълум манбалардан олинган яширин ва махфий материалларини эълон қилиши ортидан шуҳрат қозонган. 2019 йилгача у таъқиблардан қочиб, Эквадор элчихонаси ҳудудида яшаган. Қўлга олингач, Буюк Британия ички ишлар вазирлиги 2022 йилда Жулиан Ассанжни 175 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётган АҚШга экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилган.

Америкалик таниқли журналист Такер Карлсон унинг озод этилганига муносабат билдириб, "ниҳоят яхши инсон озодликда, тўлқин ортга қайтди" дея изоҳ қолдирган.

Бу хабар пайдо бўлгунига қадар АҚШ прокуратураси билан Жулиан Ассанж ўртасида ўталган жазо эвазига айбини қисман тан олиш тўғрисида эҳтимолий келишув ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.

Report typo