33 йил умрини оғир беҳушлик ҳолатида ўтказган Нью-йорк полициячиси вафот этди, дея хабар тарқатган New York Post газетаси.
1990 йилда Паттерсонга уч нафар қуролланган эркак ҳужум қилиб, унинг 20 доллар пулини тортиб олишга уриниш чоғида бошига ўқ узган. Ўшанда у 27 ёшда ва полицияда хизмат қилаётганига энди олти йил бўлган ҳамда шу даврда еттита ташаккурнома олишга улгурган. Аллақачон касалхонада вақтида, яъни 2016 йилда унга детектив унвони берилган.
Безорилар отишмадан сўнг Паттерсоннинг ҳамёнини воқеа жойида қолдириб, яширинган. Уч гумонланувчи - Винсент Роббинс, Трейси Кларк ва Дариен Кроуфорд кейинчалик қўлга олинган.
Ҳозир 53 ёшда бўлган Винсент Роббинс ҳужум қилиш ва талончиликка уринишда айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Вақт ўтиб, у 2000 йилда озодликка чиққан. Полициячига ўқ узганликда гумонланган Трейси Кларк ҳам шу иш юзасидан судланган. Дариен Кроуфордга қўйилган айблов бўйича эса тафсилотлар ва натижа номаълум.