Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

22.11.2019


УН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШЛАНДИ, ЭНДИГИ НАВБАТ НОНГА

Кичик бизнес

Муборак туманидаги "Кенжабек иссиқ нон" масъулияти чекланган жамияти томонидан ун ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги қувват ишга туширилди.

- Корхонага Хитойда ишлаб чиқарилган махсус технологияни олиб келиб ўрнатдик, - дейди жамият раҳбари Алижон Нарзуллаев.   - У бир суткада 15 тонна донни қайта ишлаш имконини беради. Айни пайтда цехда ишлаб чиқарилган ун замонавий дизайн асосида қадоқланиб, ички бозорга етказиб берилаяпти. Субъектда 4 киши доимий иш ўрнига эга бўлган.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, энди у янги бозорларни топиш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан бир қаторда, шу ернинг ўзида нон ишлаб чиқаришга мўлжалланган яна бир лойиҳани амалга ошириш ҳаракатида.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo