Оқибати мамлакат ҳудудидаги энг узун дарё - Понинг қисман қуришига олиб келган қурғоқчилик сабаб Италия шимолида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин, дея хабар беради Reuters.
Ўзани 652 километрга чўзилган сув артерияси Пьемонт, Ломбардия вилоятлари аҳолиси ва экин майдонларини таъминлайди, ҳозирда айрим ерлар сувсизликдан ёрилиб, ўзида чўлланишнинг қандайдир ўхшаш аломатларини намоён қилмоқда. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, По 1952 йил - 120 кундан ортиқ вақт ёмғир бўлмаган ва жазирама ҳали эрта баҳордаёқ бошланган пайтлардан буён энг кучли қурғоқчиликни бошдан кечираяпти. Одатда дарёни ёз ойларида тўйинтирадиган Альп тоғларида қор захирасининг йўқлиги эса вазиятни янада оғирлаштираяпти.
Дарё суви сатҳи "ноль белги"дан уч метр паст, бу ҳолат ундан тўйинадиган Мажори кўлига ҳам таъсир қилган. Пьемонт ва Ломбардия фермерлари шоли, соя ва маккажўхори экинлари тақдири қанчалик хавф остида қолаётганидан бонг уришмоқда - уларни суғоришга ҳеч қандай сув йўқ. Шимолий вилоятлар губернаторлари ҳукуматни фавқулодда ҳолат эълон қилишга чақирмоқда, негаки, қурғоқчилик охир-оқибат бутун мамлакат бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсир ўтказади.