Ҳаво кемаси шу куннинг ўзида яна “Қарши - Москва” йўналиши бўйича парвозга кўтарилди.
Авиарейс Қарши халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди ва шундай кўтаринки руҳда кузатиб қўйилди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу йўналишнинг йўлга қўйилиши Қарши ва Москва шаҳарлари, шунингдек, уларга яқин ҳудудларга иш, туристик мақсадларда ҳаракатланган йўловчиларга қатор қулайликларни яратади.
“Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, рейс ҳафтада икки маротаба “Москва-Қарши-Москва” йўналишида амалга оширилади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.