Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

26.07.2024


Қурилиш ишлари ҳажми қайси ҳудудларда кўпайиб, қайсиларида камайган?

Долзарб статистика

Жорий йил январь-июнь ойларида вилоятимизда 5 триллион 30,9 милиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 116,7 фоизга етган.

Вилоят статистика бошқармаси тақдим этган дастлабки маълумотларга қараганда, вилоятимиз шаҳар ва туманлари орасида энг юқори ўсиш суръатлари Нишон (411,6 фоиз), Муборак (140,5 фоиз), Ғузор (127,3 фоиз), Қамаши (124,6 фоиз) ва Косон (124,4 фоиз) туманларида қайд этилган. 

Шу билан бирга воҳамизнинг учта ҳудудида қурилиш ишлари ҳажмининг олдинги йилнинг мос даврига нисбатан камайиши кузатилди. Хусусан, бу муҳим кўрсаткич салмоғи Чироқчи туманида 10,4 фоизга, Шаҳрисабз шаҳрида 17,7 фоизга, Касби туманида 31,9 фоизга камайган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятимизда бажарилган қурилиш ишларининг 35,1 фоизи йирик қурилиш ташкилотлари, 47,4 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар, 17,5 фоизи норасмий сектор ҳиссасига тўғри келади.  

Ўз мухбиримиз

 

Report typo