Қарши шаҳридаги 2-сонли ихтисослашган мактаб интернати ва 47-мактабнинг журналистлик касбига қизиқиши баланд бўлган ўқувчилари “Касблар ойлиги” доирасида “Qashqadaryo” ва “Новости Кашкадарьи” газеталари таҳририяти ҳамда “Вилоят босмахонаси” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.
Ўқувчи-ёшларни касбга йўналтириш мақсадида ушбу мактаблар психологлари – Нилуфар Жуманова ва Гулшан Бўриева ташаббуси билан уюштирилган тадбирда иштирокчиларга ишлаб чиқариш жараёнлари, журналистиканинг ўзига хос жиҳатлари, босма нашрлар ҳақида батафсил маълумот берилди.