Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.09.2024


Ўқувчилар кўпинча танаффус пайтида жароҳат олади

Мактабда олинган жароҳатларнинг қарийб 40 фоизи лат ейиш ва чақалардир. Россиянинг "АльфаСтрахование" компанияси ўтган йилги болаларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш полисларини таҳлил қилиб, шундай маълумот берган.

Кўпинча болалар танаффусда синфдошлари билан ўйнаш чоғида (38 фоиз), жисмоний тарбияда (29 фоиз), мактабдан кейинги гуруҳларда (17 фоиз) жароҳат олишган. Оғирлик даражаси бўйича: 31 фоизи - синишлар, 19 фоизи - мия чайқалиши, 17 фоизи - лат ейиш ва 15 фоизи - турли кўринишдаги чақалар. 

"Мактабларда ўзини тутиш қоидалари мавжудлиги, танаффус вақтида фаол уйинлар ўйнаш ва ички йўлаклар бўйлаб югуриш тақиқланганига қарамай, болалар шубҳасиз энг кутилмаган вазиятларда жароҳат олишади. Ўқув йили бошланиши билан шифокорларнинг иш юкламаси каррасига ортади", деган "АльфаСтрахование" вакили  Денис Титов.

Report typo