Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • "Uzbekistan GTL" заводи тиббиёт масканларида дизель генераторлари ўрнатди

Ўз мухбиримиз

14.12.2023


"Uzbekistan GTL" заводи тиббиёт масканларида дизель генераторлари ўрнатди

Ғамхўрлик

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг воҳамиз тиббиёт муассалаларида совуқ мавсумда узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш борасидаги ташаббуси доирасида "Uzbekistan GTL" заводи томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали ва  Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида дизель генераторлари ўрнатилди.

Завод PR-хизматининг хабар беришича, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига битта 250 киловатт,  Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси, жумладан, туғруқ бўлими, эндокринология, қўшма шикастланиш ва ўткир қон томир касалликлари маркази, болалар ва терапия бўлимлари ва марказий поликлиникасига битта 63 киловатт ва 3 та 50 киловатт қувватдаги генератор етказиб берилди.

- Президентнинг жорий йил октябрда Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми олдидан ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик тизимларини яхшилаш ва ички энергияни сақлаш бўйича бир нечта тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилган эди, - дейилади завод PR-хизмати хабарида. - Мазкур кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан ҳудуднинг бир нечта тиббиёт муассалаларида совуқ мавсумда узлуксиз энергия таъминотини таъминлаш учун дизель генераторлари ўрнатиш ташаббуси илгари сурилди... Амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар, биринчи навбатда, инсон қадри ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган "Янги Ўзбекистон - халқчил ва инсонпарвар давлат" ғоясини ва "Инсон қадри учун" деган устувор тамойилни тўлақонли рўёбга чиқаришга қаратилган.

Ўз мухбиримиз

Report typo