Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

11.01.2024


Узоқ вақт вайроналар остида қолиб кетган қария омон қолди

Исикава префектураси Судзу шаҳридаги икки қаватли уй вайроналари остидан кекса япон аёли қутқариб олинди. NHK телеканали тарқатган хабарга кўра, у бино харобалари остида беш кундан кўпроқ вақтини ўтказган.

Манба маълумотлари бўйича, қутқарувчилар зилзиладан 124 соатдан кўпроқ вақт ўтиб, кечқурун уй вайроналари остидан 90 ёшли аёлни топганлар. Қутқариб олишгач, уни тезда яқин атрофдаги шифохонага олиб борганлар.

Кейинроқ шифокор журналистларга аёлнинг гаплаша оладиган даражада соғлом эканлиги, бироқ оёғида жароҳат борлигини маълум қилган.

Авария-қутқарув гуруҳи аъзоси Куме Таканорининг тушунтиришича, қариянинг тиззаси биринчи ва иккинчи қават ўртасидаги жуда тор бўшлиқда мебель остига қисилиб қолган. Уни вайроналар ичидан олиб чиқиш учун бир неча соат машаққатли меҳнат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни марказий Японияда 7,5 балли кучли ер силкиниши кузатилганди. Табиий офат натижасида кўплаб бинолар ва йўллар зарар кўрган, 160 нафардан ортиқ фуқаро вафот этган.

Report typo