Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

ЖАҲОНГИР

30.08.2019


ВАТАН НИМА? ВАТАНПАРВАР КИМ?

Қуйида машҳур алломалар, олимлар, ижодкорлар томонидан Ватан ва ватанпарварлик ҳақида айтилган энг сара фикрларни тўпладик.

Ҳар бир кишининг туғилиб ўсган шаҳар ва мамлакати шу кишининг Ватани дейилур. Ҳар ким туғилган, ўсган ерини жонидан ортиқ суяр. Ҳатто бу Ватан ҳис-туйғуси ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз Ватанидан - уюридан айрилса, ўз еридаги каби роҳат-фароғатда яшамас, маишати талх бўлиб, ҳар вақт дилининг бир гўшасида ўз Ватанининг муҳаббати турар.

Абдулла АВЛОНИЙ

* * *

Ватанга муҳаббат айни замонда бутун инсониятга муҳаббат ҳам бўлиши керак. Ўз ватанини севмоқ унда инсоният орзуларининг рўёбга чиқишини чин кўнгилдан истамоқ ва қўлдан келганча бунга кўмаклашмоқ демакдир.

* * *

Ватанпарварлик тантанавор хитоблар ва умумий гаплардан иборат эмас, балки у ватанга қизғин муҳаббат ҳисси билан ортиқча дабдабаларсиз ўз фикрини билдириш, фақат эзгуликда ҳайратланмай, балки муқаррар ҳар қаерда, ҳар қандай ватанда ҳам бўладиган ёвузликни жинидан баттар ёмон кўриш демакдир.

Виссарион  БЕЛИНСКИЙ, рус адабиётшуноси

 

* * *

Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нимани сева олмайди.

Жорж БАЙРОН, инглиз шоири

 

* * *

Бизга ота-оналар, болалар, яқин хеш-ақраболар қимматлидирлар; лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина "Ватан" отли сўзда мужассамлашгандир.

ЦИЦЕРОН, қадимги Рим сиёсатчиси, файласуф

 

* * *

Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, ҳатто болари ва шунга ўхшашлар ҳам ўз уяларини муҳофаза қиладилар, шунинг каби одамлар ҳам қаерда туғилиб парвариш топсалар, ўша жойга чексиз меҳр қўйган бўладилар.

Франциск СКОРИНА, беларус адиби

* * *

Ватанпарварлик - ёлғиз ўз ватанига меҳр қўйишдан иборатгина эмас. Бу жуда катта ҳис… Бу  ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.

Алексей ТОЛСТОЙ, рус ёзувчиси

* * *

Ватан соғинчи ҳаммага бир хилда таъсир қилади: у ўтмиш манзараларини идеаллаштирилган ҳолда жилолантиради, унинг фазилатлари ошаверади, камчиликлари эса вақт ва масофа тақозоси билан хиралашиб бораверади, охири тасаввуримиздан буткул ўчиб йўқолади.

Жорж САНД, француз адибаси

 

* * *

Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.

ГЕГЕЛЬ, немис файласуфи

* * *

Ҳақиқий ватанпарварлик барча муносабатлар ва манфаатлардан устун туради ва инсониятга меҳр-муҳаббат билан мустаҳкам алоқададир.

Николай ДОБРОЛЮБОВ, рус адабиётшуноси

Ватан учун энг қийин бўлган пайтларда унинг энг мушкул ишларини ўз зиммасига оладиган кишигина ватанпарвардир.

Пётр ПАВЛЕВКО, рус ёзувчиси

* * *

Чинакам пок виждонли киши ўзига нисбатан - оилани, оилага нисбатан - Ватанни, Ватанга нисбатан - инсониятни афзал кўриши лозим.

Жан Лерон Д'АЛАМБЕР, француз олими

* * *

Ватанпарварлик бизни маҳлиё қилиб қўймаслиги керак; ватанга муҳаббат кўр-кўрона эҳтирос эмас, балки доно ақл фаолиятидир.

Николай КАРАМЗИН, рус тарихчиси

* * *

...Ватан дегани - фақат оталарнинг хоки қолган жой эмас. Менинг учун Ватан одамни одам қилган жойдир.

Нозим ҲИКМАТ

ЖАҲОНГИР тайёрлади.

Report typo