Вилоятимиз марказидаги “Эл-юрт таянчи” монументи эса тинч-осойишта ҳаётимизнинг рамзини ифода этади гўё. Шу сабаб ҳам ҳар йили ҳарбийларимиз ана шу монумент пойига гулчамбар қўядилар. Аждодларимиз эъзозлаган қадриятларга, тинч-фаровон ҳаёт шукронаси рамзига ҳурмат бажо келтирадилар.
Анъанага мувофиқ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий бўлинмалар, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонида бўлишиб, “Эл-юрт таянчи” монументи пойига гуллар қўйишди. Мазкур тадбирда ҳарбийларнинг оила аъзолари, фарзандлари, яқинлари ҳам иштирок этишди.
Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз - фахру ғуруримиз!” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ
* * *
Суратда: тадбирдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.