Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.01.2021


Вазирликка энг кўп мурожаатлар бўйича – Қашқадарё иккинчи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 12 минг 683 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 233 таси ижобий ҳал қилинган, 7 минг 122 мурожаат эгасига ҳуқуқий маълумот берилган, 4 минг 534 таси ҳудудий идораларга, 406 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган. 13 та мурожаат эса рад этилган.

Вазирлик расмий сайтида маълум қилинишича, мурожаатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (16,7 фоиз), Қашқадарё (12,4 фоиз), Тошкент (8,9 фоиз) ва Сурхондарё (8,7 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Мурожаатларнинг асосий қисмини ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш, диплом ва мутахассислик, контракт тўлови, ишга жойлашиш каби масалалар ташкил этади.

Қайд этилишича, вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланган жадвал асосида Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда 41 та мурожаат кўриб чиқилган.

Олий таълим муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 29 нафар масъул ходимга интизомий чора кўрилган.

Report typo