Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўлмас БАРОТОВ

27.07.2017


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган "Ҳоким ва ёшлар" лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев, туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбарлари, Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ёшлари  иштирок этди.

Тадбирда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида сўз юритилиб, ёш авлод жамиятимизнинг ташаббускор ва фаол қатлами сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайиши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

- "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ҳаракат негизида мутлақо бошқача принцип ва ёндашувлар  асосида ишлайдиган, ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қила оладиган, ҳар қандай расмиятчилик ва кампаниябозликлардан холи, ҳақиқий демократик ташкилот - Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузиш ва 30 июнь санасини мамлакатимизда "Ёшлар куни" сифатида нишонлашни таклиф этгани барчамизни тўлқинлантириб юборди, - дейди Ўзбекистон ёшлар  иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши матбуот хизмати раҳбари А.Содиқов. - Билдирилган ана шу юксак ишончга муносиб бўлиш, янада кўп ўқиш, изланиш, эл-юрт равнақига хизмат қиладиган янги ташаббус ва ғояларни илгари суриш, уларни ҳаётга татбиқ этиш орқали мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш барча ёшларнинг мақсадидир.

Тадбирда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Шаҳрисабзда туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўлмас БАРОТОВ, ЎзА

Report typo