Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
10 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

07.10.2024


Вилоятимизда “Ишонч” кунлари ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти кенгашида “Ишонч” газетаси кунлари” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда демократик жараёнларни такомиллаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Кейинги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш, журналист ҳуқуқларининг амалда кафолатланиши мамлакатимиз ахборот соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратди. Ана шу жараёнларда ўз муштарийларини йўқотмай, кўп минг сонли газетхонларга долзарб таҳлилий-танқидий мақолалари, тезкор ахборотлар етказиб келаётган босма нашрлар ўз нуфузини сақлаб келаётгани қувонарли ҳолдир.

Тадбирда сўз олганлар бугунги тезкор ахборот замонида газеталарнинг ўз ўрни борлиги, кейинги йилларда чоп этилаётган газеталарда халқнинг ўй-фикрлари, уларни йиллар давомида қийнаб келаётган, ечимини кутаётган долзарб муаммолар ёритилаётгани, таҳлилий ва танқидий мақолаларга мазмунан ва моҳиятан жиддий ёндашилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

 

Report typo