Австрия ташқи ишлар вазири Александер Шалленберг Европадаги миграция муаммоси қитъада ҳукуматларнинг қулашига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У Bild манбасига берган интервьюсида шу ҳақда гапирган.
"Бир нарса аниқ: яқин бир неча йиллар ичида миграция босими пасаймайди. Миграция - ҳукуматларнинг ағдарилишига олиб келиши мумкин бўлган муаммодир", деган сиёсатчи.
Александер Шалленбергнинг таъкидлашича, бугунги кунда Австрия континентал Европадаги аҳоли жон бошига нисбатан энг катта юкни тортмоқда. Сиёсатчи Германия чегарани ноқонуний кесиб ўтишга қарши кураш чораларини аллақачон муҳокама қилиши керак эди, деган фикрда.
У ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган муҳожирларнинг ортга қайтиш кўрсаткичи етарли даражада эмаслиги энг катта муаммолардан бири бўлаётганини қайд этган.
"Депортация муаммоси - бу бутун бошпана бериш ва миграция тизимининг товонига санчилган тикан", деган вазир. Унинг қайд этишича, агар Европа иттифоқида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган одамларни чиқариб юборишга эришилмаса, унда "тизим бемаънилик даражасига келиб қолади".