Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июль, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.06.2024


Ядро каллакларининг умумий сони камайишда давом этаяпти, аммо...

Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти дунёда жанговар шай ҳолатда турган ядро каллаклари сони ўсгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда "Новости" агентлиги ёзган.

Қайд этилишича, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил ўтган йили ўзининг ядро арсеналларини модернизация қилишни давом эттирган ҳамда улардан айримлари ядро зарядлари билан ёки ядро зарядларини олиб юриш қобилиятига эга янги қуролланиш тизимини кенгайтирган.

Институт тадқиқотида ядро каллакларининг умумий сони камайишда давом этаётгани, жанговар ҳолатдаги ядро каллаклари сонида эса ўсиш кузатилаётгани таъкидланган. Эҳтимол, бу тенденция яқин йилларда тезлашиши айтилган.

Келтирилган маълумотларга кўра, дунёда мавжуд 12 минг 121 та ядро каллагидан тахминан 9 минг 585 таси жанговар шай ҳолатда турибди.

 

Report typo