Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

15.11.2019


ЯГОНА БОЖХОНА ТЎЛОВИНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА?

Қарор ва ижро

Шу йилнинг 7 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти "Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолаб, у билан  божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган фуқароларга яна бир қулайлик яратилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси инспектори Азиза ХУШВАҚТОВА қуйидагиларни маълум қилди:

- Бугун мамлакатимизда халқ ҳаётини юксалтириш, қулай шароит ва имкониятлар яратиб, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда божхона соҳасида ҳам муҳим ўзгаришларга қўл урилмоқда.

Мисол учун, юртдошларимиз ва чет давлатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар учун халқаро аэропортларда яшил ва қизил йўлаклар жорий этилиши натижасида аввалгидай 50-55 дақиқа эмас, қисқа фурсатда божхона назоратидан ўтиш имкони юзага келди.

Президентнинг 2019 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ эса 2020 йил 1 январдан нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажда товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва  курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

Табиийки, ягона божхона тўловининг жорий этилиши, аввало, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар вақтини тежаб, бу ўз ўрнида божхона чегараларидан ҳаракатланаётган фуқаролар сонини оширади.

Айни кунда амалда бўлган тартибга кўра, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб кирадиган меъёрдан ортиқча товарларга божхона божи, акциз ҳамда қўшилган қиймат солиқларини тўлайди. Бу уч турдаги тўловларни ҳисоблаш учун эса 30-40 дақиқа сарфланади. Ягона божхона тўловининг жорий этилиши билан сарфланадиган вақт 9-10 дақиқани ташкил этади, холос.

Айтиш ўринли, жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги халқаро аэропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 2000 АҚШ доллари, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганида 1000 АҚШ доллари ҳамда пиёда ва автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилади.

Ягона божхона тўлови божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ундирилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси     Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 1-иловасида назарда тутилган товарларни олиб кириш меъёрларидан ортган тақдирда божхона тўловлари умумбелгиланган тартибда тўланади.

Яъни, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво 2 литрдан, барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутидан, атир ва атирсимон суюқликлар 3 донадан, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари 65 граммдан ортган тақдирда божхона тўловлари умумбелгиланган тартибда тўланади.

Эндиликда товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограмм учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорида ягона божхона тўлови ставкаси жорий қилинади.

Бундан ташқари, ушбу қарор билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарларнинг қуйидаги рўйхати ҳам тасдиқланди.

Бу турдаги товарлар рўйхатидан, ички ёнув двигателлари, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 8403 10 субпозициясида таснифланувчи марказий иситиш қозонлари, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 8426-8430, 8433-8442, 8444 00-8449 00 000 0, 8453-8464, 8465, 8466, 8468, 8474-8480, 8486, 8514, 8530, 8534 00, 8535, 8545, 8548, 9024, 9027, 9030 ва 9031 товар позицияларида таснифланувчи машиналар, механизмлар, ускуналар (газонлар, истироҳат боғлари ёки спорт майдончалари учун косилкалар, дискли маиший арра), офтобда қорайиш учун солярийлар, тиббиёт техникаси ва ускунаси (шприцлар, игналар, катетерлар, канюлялар, шунга ўхшаш асбоблар, қон босими, тана ҳароратини ўлчаш ускунаси, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур аппаратуралар бундан мустасно), тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринария мебели (тиббий кўрсатмалар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган механик мосламали шифохона койкалари бундан мустасно), сартарош креслоси ва ўхшаш креслолар, уларнинг қисмлари, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 9010 товар позициясида таснифланувчи фотолабораториялар учун аппаратура ва ускуна, Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 9023 00 товар позициясида таснифланувчи намойиш қилиш мақсадларига мўлжалланган жиҳозлар, аппаратура ва моделлар, тангалар, банкнотлар, банк карточкалари, жетонлар ёки бошқа шунга ўхшаш тўлов воситалари билан ҳаракатга келтириладиган ўйин автоматлари ўрин олган.

Шуни ҳам қайд этиш лозим, қарор билан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун божхона чегараси орқали қўл юкида, кузатиб борилаётган багажда, шунингдек, почта жўнатмалари орқали ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилганда, улар ишлаб чиқарувчининг ўровида бўлиши мажбурий этиб белгиланди.

Н.ХЎЖАЕВ ёзиб олди.

Report typo