Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

06.03.2018


ЯГОНА РЕЕСТРГА 444 ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КИРДИ

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий йил бошидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатган “ягона дарча” марказлари Давлат хизматлари марказларига ўзгартирилди. Эндиликда ушбу марказлар бизнесга ҳам, фуқароларга ҳам кўмак бермоқда. Улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари эса ягона реестрда келтирилган бўлиши шарт.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур  реестр 444 та давлат хизматини ўз ичига олган. Унда ушбу хизматларни қандай органлар кўрсатиши, кимлар хизматдан фойдаланиши мумкинлиги (юридик/жисмоний шахслар), мурожаат қилиш тартиби қандайлиги (анъанавий/электрон шаклда), ҳақ тўлаш керак ёки керак эмаслиги, шунингдек, якунида бериладиган ҳужжат кўрсатилган.

 Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг юқорида номи келтирилган фармонига асосан 2018 йил 1 июндан бошлаб мазкур реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди. 

 

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo