Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ЖОНИМОВ

31.01.2017


ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!

Унда танловнинг шаҳар ва туманлар босқичида иштирок этган 300 нафардан ортиқ ижрочи орасидан сараланган  ўттиз нафарга яқин истеъдод соҳиби ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Эътироф этиш жоиз, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик-танлов ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, она юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган, мазмунан теран, Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби туйғуларни тараннум этадиган, маҳорат билан ижро этилган ижод намуналарини  танлаб олиш ва халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришга хизмат қилаяпти.

Бу йилги танлов ҳам илгаригиларидек кўтаринки руҳда, жўшқин ижодий кайфиятда ўтди. Унда вилоят маданият ва санъат бошқармаси ҳамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вилоят бўлими тизимлари бўйича ғолиблар аниқлаб олинди. Бунда қўшиқлар матни, санъаткорлар ижро маҳорати, овози ва саҳна маданиятига алоҳида эътибор қаратилди.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тизими бўйича  1-ўрин Қарши шаҳрилик Хуршид Ҳамидовга, 2-ўрин шаҳрисабзлик Дилшод Бобомуродов ва китоблик Аслиддин Юсуповга, 3-ўрин эса китоблик Зиёдулла Ҳайитовга насиб этди. Вилоят маданият ва санъат бошқармаси тизимида эса 1-ўринга Қарши шаҳрилик Жавоҳир Тоғаев ва Жавлон Худойбердиев тандеми муносиб кўрилди.  2-ўринни Қарши туманилик Нуриддин Норбоев, 3-ўринни китоблик Соҳиббек Ашуров қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди, кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.

Б.ЖОНИМОВ

Суратда: танловдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo