Унга кўра, аҳолиси 5 минг кишидан ошмаган қишлоқларда сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилди.
Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходим учун биринчи марта микрокредит олганлари уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилди.
Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлаши белгиланди.
Бундан ташқари, оилавий тадбиркорлик субъектларига юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллаш, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилиш ҳуқуқи берилди.
А.САРИҚОВ,
Қамаши тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи