Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ЯККАБОҒДА МЕВА-САБЗАВОТДАН БОЛАЛАР УЧУН БЎТҚАЛАР ТАЙЁРЛАШ ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Ж.БОЙМУРОДОВ

01.05.2020


ЯККАБОҒДА МЕВА-САБЗАВОТДАН БОЛАЛАР УЧУН БЎТҚАЛАР ТАЙЁРЛАШ ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Ишлаб чиқариш

Яккабоғ туманидаги "Дармон фарм" хусусий корхонасига қарашли "Дармон шарбати" мева ва сабзавотни қайта ишлаш заводи турдош субъектлар ичида нафақат туман ёки вилоятимиз, балки республикада энг йирикларидан бири ҳисобланади.

Ушбу ишлаб чиқариш мажмуаси 2017 йилда қиймати қарийб 300 минг еврога тенг, бир неча турдаги мева ва сабзавотни қайта ишлаш учун мўлжалланган замонавий технологияларни харид қилиш ва ишга тушириш билан фаолиятни бошлаган эди.

Корхонада аввалига фақат олмадан табиий шарбат тайёрланган бўлса, кейинчалик маҳсулотлар тури янада кўпайиб, сабзи-олма, сабзи-олма-қовоқ, олма-қовоқ каби мева-сабзавот комбинациялари асосида ҳам шарбатлар тайёрлаш йўлга қўйилганди. Қувват бир неча баробарга оширилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллашга улгурди. Айни пайтда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкони ҳам туғилмоқда.

Ташаббускор томонидан ҳаётга татбиқ этилган ана шундай лойиҳалардан бири болалар учун мева-сабзавотлардан витаминларга бой озуқа - бўтқа ишлаб чиқаришга қаратилди. 

- Лойиҳамиз умумий қиймати 1 миллион 250 минг еврони ташкил этди, - дейди корхона раҳбари Анзур Нормуродов. - Бу маблағ эвазига Италия ва Украинадан фаолиятимиз учун зарур бўлган замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатдик. Натижада соатига 5 тонна мева-сабзавотни қайта ишлаб, болалар учун табиий бўтқа тайёрлаш имконияти яратилди. 40 та янги иш ўринлари очилди.

Янги цехнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo