Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.10.2021


Яланг мушт билан берилган зарба спортчи ўлимига сабаб бўлди

Америкалик аралаш жанг санъати (ММА) жангчиси Жастин Торнтон ўзи учун янги бўлган йўналиш - Bare Knuckle (BKFC) лигасида ўтказган илк қарама-қаршилигида олган жароҳатлари сабаб вафот этди. Мазкур турнир иштирокчилар яланг муштда, яъни махсус қўлқоплар, ортиқча кийим-бошсиз жанг қилиши билан машҳур.

Торнтон BKFCдаги биринчи жангини жорий йилнинг август ойида ўтказган эди. Унинг рақиби ҳамюрти Диллон Клеклер бўлган. Жангнинг 18 сониясида жағидан кучли зарба олган дебютант нокаут ҳолатига тушган. У юзи билан рингга қулаган ва қайта оёққа тура олмаган.

Якунда жароҳатланган жангчи рингдан замбилда олиб чиқилиб, шифохонага жойлаштирилган. Унда қисман фалажлик ва умуртқа шикастланиши оқибатида инфекция қўзғалиши қайд этилган. Спортчи ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига улашган. Ўша жангдан буён у шифохонада тикланишни давом эттираётганди.

38 ёшида вафот этган Торнтон ММАда 24 та профессионал жанг ўтказган эди.

Report typo