Қувонарлиси, ушбу терма жамоа таркибида қашқадарёлик спортчи, бадиий гимнастика бўйича вилоят терма жамоаси аъзоси Луиза Ғаниева ҳам бор.
Луиза Қарши олимпия захиралари коллежини тамомлаб, имтиёзли равишда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга қабул қилинган ва айни пайтда ушбу олий ўқув муассасасининг биринчи босқич талабаси саналади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олимпиада ўйинларининг бадиий гимнастика бўйича жамоавий баҳсларига мамлакатимиз спортчилари шу пайтга қадар йўлланма олишмаган эди. Демак, терма жамоа аъзолари бу борада мамлакатимиз спорти тарихида янги саҳифа очишди ва ишонамизки, улар Олимпиада ўйинларида ҳам муваффақиятли иштирок этишади.
Ўз мухбиримиз