Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.01.2023


Яна бир мамлакат демографик муаммолардан хавотирда

Япония бош вазири Фумио Кисида парламент сессиясининг очилиш маросимида мамлакатни қийин вазиятга солаётган "туғилиш даражаси пастлиги" оқибатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Nikkei манбаси маълум қилган.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати вазият ва туғилиш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда ота-оналарни болалар тарбияси йўналишида қўллаб-қувватлашни энг муҳим вазифа деб билади.

Бош вазирнинг фарзанд тарбиялаётган ота-оналарни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги мулоҳазалари 2022 йилда Японияда туғилиш даражаси тушиб кетгани тўғрисидаги хабарлар билан боғлиқ. Тарихда илк бор мамлакатда йиллик туғилиш кўрсаткичи 800 минг чақалоқдан кам бўлган.

"Мен туғилиш даражасининг тушиб кетишини тўхтатишга қаратилган, ёши ёки жинсидан қатъий назар ҳар ким бола тарбиясида иштирок этишига имкон бериш учун мисли кўрилмаган чоралар қўллаш истагидаман", дея қўшимча қилган Фумио Кисида.

Шунингдек, у Япония ота-оналар ҳамжамиятидан келиб тушадиган барча ғоя ва таклифлар ҳисобга олинишини таъкидлаган.

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йил якунида Кунчиқар юрт аҳолиси сони 126 миллион 219 минг 457 нафарни ташкил қилган. Яъни ўтган йил давомида мамлакат аҳолиси тахминан 149 минг 115 кишига камайган.

Аввалроқ Хитойда ҳам аҳоли сони бўйича камайиш тенденцияси кузатилгани маълум бўлганди.

Report typo