АҚШнинг Виржиния штати губернатори Ральф Нортэм ўлим жазоси бекор қилинишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади. Энди қатлга ҳукм этилганлар жазоси муддатидан аввал шартли озод этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ билан алмаштирилади.
Қонун лойиҳасини имзолаш жараёни губернаторнинг Facebookдаги аккаунти орқали трансляция қилинган.
Шу тартибда Виржиния ўз ҳудудида қатлни бекор қилган 23-штатга айланди. Бинобарин, штат ўлим ҳукмларини ижро қилиш кўрсаткичи бўйича пешқадам ҳисобланади.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Виржиния маъмурий бирлиги ташкил топгандан буён, Британия мустамлакаси мақомида бўлган давр билан қўшиб ҳисоблаганда штат ҳукумати қарийб 1 минг 400 одамни қатл этишга қарор берган.
Энди ҳудуд судлари судланувчиларга улар айбдор деб топилган тақдирда лозим кўрса, ўлим ҳукми ўрнига янги қонун асосида муддатидан аввал шартли озод этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазоси тайинлайди.