Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.05.2022


Яна карантин, бу сафар маймун чечаги учун

Бельгия маймун чечаги билан оғриган беморлар учун уч ҳафталик карантин жорий қилган дунёдаги илк мамлакат бўлди. La Libre Belgique газетасининг ёзишича, ҳукумат қошидаги хавфни баҳолаш гуруҳи йиғилиши якуни бўйича шундай қарор қабул қилинган.

Нашр нафақат беморлар, балки улар билан контактда бўлган кишилар ҳам 21 кунлик яккаланиш тартибига ўтказилишини маълум қилган. Ундаги маълумотларда келтирилишича, мамлакатда бунга қадар тўртта маймун чечаги билан касалланиш ҳолати аниқланган.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу касалликни юқтирганлар сони 12 та мамлакатда жами 100 нафардан ошгани тасдиқланганини хабар қилганди. Бу ўринда гап касаллик эндемик (маҳаллий) ҳисобланмайдиган давлатлар ҳақида кетмоқда. Шунингдек, лаборатория текширувлари билан тасдиқланмаган 28 та ҳолат бўйича ҳам маълумотлар берилган.

Маймун чечаги вируси Африкада кенг тарқалган, бироқ май ойида у Ғарбий Европада, кейин Австралия, АҚШ ва Канадада аниқланган. Касаллик  гриппникига ўхшаш аломатларни чақиради, танада тошма кўринишида намоён бўлади. 

Report typo