Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Янги чеклов таъсирида йўл-транспорт ҳодисалари сони 20-30 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда

05.10.2023


Янги чеклов таъсирида йўл-транспорт ҳодисалари сони 20-30 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда

8 декабрдан Нидерландия пойтахти Амстердамнинг 80 фоиз кўчаларида транспорт воситаларининг энг юқори ҳаракатланиш тезлиги соатига 30 километр меъёрда чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти ўз расмий сайтида эълон қилган.

Пойтахтда аллақачон янги чекловга оид тайёргарлик ишлари бошланган: йўл белгилари янгиланмоқда, светофорлар иш мароми созланмоқда ва ишора чизиқлари таҳрир қилинмоқда. Автобуслар ва таксиларга аввалгидек махсус ажратилган тасмаларда 50 километр/соатгача тезликда ҳаракатланишга рухсат этилади.

Шаҳар маъмурияти ушбу янги қоида таъсирида йўл-транспорт ҳодисалари сони 20-30 фоизга камайишини тахмин қилмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, пиёдалар йўлакчасида автомобиль 30 километр/соат тезликда уриб юборган ҳаракат иштирокчининг тирик қолиш имконияти 50 километр/соат билан таққослаганда 10 фоизга ортиб, 95 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, ўрнатилаётган янги чеклов сабаб ҳайдовчиларда ахборотни қайта ишлаш ва аввалдан кутилмаган вазиятга жавобан чора кўриш учун вақт кўпроқ бўлади, машинани тормозлаш масофаси қисқаради, йўл шовқини эса икки баробарга пасаяди. 

Report typo