Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

06.05.2017


ЯНГИ КОРХОНАДА 100 ТУРДАН ОРТИҚ КИЙИМ-КЕЧАК ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЯПТИ

Қамаши туманидаги ўтган йили ташкил этилган "Фаёза Дилмуродовна" хусусий корхонаси ҳам қисқа вақт ичида ўз маҳсулотлари билан ички бозорда мустаҳкам ўрин эгаллашга улгурди. Мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари, аёллар либослари, чойшаблар харидорларга ҳар томонлама манзур бўлмоқда.

- Бугунги кунда биз тикаётган маҳсулотлар тури 100 хилдан ошди, - дейди корхона раҳбари Гулшан Ғозиева. - Футболка, кўйлак, спорт кийимлари ишлаб чиқараяпмиз. Цехимизда ички кийимлар ҳам тикилаяпти. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф этдик. Бунинг ҳисобидан цехимизни зарур ускуналар билан жиҳозладик, мато  сотиб олдик. Айни пайтда корхонамизда 9 та тикув дастгоҳидан фойдаланаяпмиз. Хориждан келтирилган компьютерлаштирилган қурилмалар ёрдамида эса кийим-кечакка турли расмлар ва ёзувлар босамиз. Цехимизда 10 нафар ёш меҳнат қилаяпти.

Тадбиркорнинг айтишича, ўтган йилнинг иккинчи ярми  давомида қарийб 70 миллион сўмлик маҳсулот реализация қилинган. Жорий йилда маҳсулот етказиб бериш бўйича бир қатор ташкилотлар билан шартнома имзоланган. Бу эса маҳсулдорлик янада ошишига кенг имкон яратади. Келгусида ишбилармон қишки иссиқ кийимлар, мактаб ўқувчилари учун формалар тикишни ташкил этишни режалаштирмоқда.

Мирзоҳид ЖЎРАЕВ

Report typo