Фотонигоҳ
Амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган ишларнинг самараси қачон кўзга ташланади? Қачонки, улар ҳудуднинг ободлиги, аҳолининг турмуш фаровонлигида акс этса. Бусиз қоғоздаги рақамлару қилинган ишлар ҳақидаги сарҳисобларнинг барчаси қуруқ маълумотдан ўзга нарса эмас.
Бугун Президент томонидан қуйи тизим раҳбарлари олдига қўйилаётган асосий талаб ҳам шу: аҳолининг турмуш фаровонлигини, ҳудудлар ободлигини таъминлаш, жойлардаги муаммоларни амалда ҳал этиш.
Энди ўзингиз ўйланг, ўйдим-чуқур, сув босган кўчалар, чиқинди уюмлари, йиллар давомида таъмир кўрмаган, замонавий шарт-шароитлардан асар ҳам бўлмаган кўп қаватли уйлар, ижтимоий бинолар ёнида туриб, ободлик, фаровонлик ҳақида гапириш ўринлими?!
Юқоридаги суратлар чекка бир ҳудудда эмас, Янги Нишон шаҳарчасининг қоқ марказидан олинган. Уларни кўриб хулосани ўзингиз чиқарасиз, деган умиддамиз.
Ж.ҚИЛИЧЕВ
БОБУРБЕК олган суратлар.